Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар кенг қамровли стратегик шерикликнинг янги босқичига кўтарилди. Унда транспорт масаласи етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда.
Барқарор транспорт бўйича Глобал форум арафасида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Хитой Халқ Республикаси транспорт вазири Ли Сяопен ўртасида Пекин шаҳрида музокаралар бўлиб ўтди.
Унда томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун биргаликда ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор муҳим масалаларга тўхталиб ўтди, дейилади Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги маълумотида.
Хусусан, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилишини расман бошлаш маросимини ўтказиш, халқаро автомобиль ташувлари тўғрисидаги янги битимни имзолаш каби мавзулар ўртага ташланди. Бундан ташқари, миллий ташувчилар учун ҳам рухсатнома бланкалари айирбошлашнинг расмий квотасини ошириш лозимлиги қайд этилди.
А.РУСТАМОВ, ЎзА