Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда экинларнинг янги навлари ва ўғитларни кашф этиш бугунги куннинг аҳамиятли вазифасидан бирига айланмоқда.
Нукус тумани “Саманбай” овул фуқаролар йиғинидаги “Д.С.Феруз” фермер хўжалигининг 1 гектар пахта ва 1 гектар кунжут майдонида маҳаллий олимлар томонидан ишлаб чиқилган органик ўғит синовдан ўтказилиб, бу бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди.
Тадбирда қишлоқ хўжалиги соҳаси олимлари ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди.
Олимлар томонидан маҳаллий глауконитдан Карафос органик ўғити тайёрланди. Бу ўғит орқали ҳосилдорлик икки ҳисса ортиши ва намликнинг узоқ вақт сақланиб туришига эришиш билан бирга экинлар тез ривожланишига ёрдам бериб, мўл ҳосил олишга замин яратади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.