AҚШ ва БAA давлат раҳбарлари 23 сентябрь куни Вашингтонда учрашув ўтказиб, икки томонлама муносабат, минтақавий кун тартиби, илғор технологиялар, энергетика, космос, муҳим инфратузилма ва сармоя соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

БAA Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Вашингтонга илк ташрифини амалга оширмоқда. Унинг дипломатик маслаҳатчиси Aнвар Гаргаш маълум қилишича, Байден билан мулоқотнинг асосий мавзуси кейинги 10 йил давомидаги муносабатни бугунги кун талабига мос тарзда тиклаш билан боғлиқ. Мулозим суҳбат чоғида Ғазо секторидаги вазият ва минтақавий ўзгаришлар масаласи ҳам кўтарилиши кутилаётганини ҳам қўшимча қилган.