Давлатимиз раҳбари қурилиш ва лойиҳалаштириш соҳасида фаолият юритаётган корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Сўзга чиққанлар қурилиш объекти ҳудудида ишчиларнинг вақтинча яшаши учун шароит яратиш, қурилиш ишларига қўшимча ишчи кучини жалб қилиш жараёнини соддалаштириш, лойиҳалаш ташкилотлари рейтингини ҳисоблашда хизматлар экспортини ҳам инобатга олиш ва бошқа таклифларни илгари сурди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга айтилган ташаббусларни чуқур ўрганиб, жорий этиш бўйича таклиф киритишни топширди.

Йиғилиш давомида тармоқлар ва ҳудудлар масъулларининг ҳисоботлари тингланди.

ЎзА