«Numbeo» портали тузган ер юзи давлатларида белгиланган ўртача маош рейтингида Ўзбекистон 438 доллар билан 76-ўринни эгаллади.
Мамлакатимиз айни кўрсаткич бўйича Озарбайжон ва Бразилия оралиғидан жой олган. Аниқланишича, қардош озар юрти ишчи-хизматчилари ҳам худди биздагидек ойига ўртача 438 доллар оларкан, Бразилияда эса ойлик миқдори 426 долларни ташкил қилган.
Рейтингда 7193 доллар билан Швейцария етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда Люксембург, учинчи поғонада АҚШ турибди – мос равишда 6030 ва 4529 доллар билан.
Осиё қитъаси миқёсида Сингапур ва Қатар юқори даража кўрсатган – жаҳонда 4-5-ўринлар. Туркия 705 доллар билан 55-ўринда. Қозоғистон (580) Россия (554)ни ортда қолдирган .
Энг кам ойлик маош Кубада экан: атиги 37 доллар.