Бугун кўпчилик юртдошларимизни қизиқтираётган бир мавзу борки у ҳам бўлса Германияга миграция масаласи. Айниқса, Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг 2024 йил 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистонга қилган расмий ташрифидан сўнг мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар турли соҳаларда кенгайишига яна бир туртки бўлди. Шу жумладан, ушбу тарихий учрашувда меҳнат миграцияси борасида ҳам муҳим ҳужжат имзоланди ва бу йўналишда тўлароқ маълумотга эга бўлиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бош мутахассиси Бунёд Йўлдошевга мурожаат қилдик.

-Айтингчи Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг юртимизга ташрифидан сўнг миграция соҳасида қандай имкониятлар юзага келди?

– Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлари ўртасидаги “Миграция ва мобиллик тўғрисида”ги ҳукуматлараро битим имзоланганидан кейин келгусида Германияга бориш истагида бўлган юртдошларимиз учун бир қатор янгиликлар кутилмоқда…

-Германияга бориш меҳнат мигрантлари учун соддалаштириладими?  

– Соддалаштириш деганда кўпчилик бошқа маънога урғу бериб қолиши мумкин. Германия иш берувчилари ўзини қўйган талабларини пасайтириб юбормайди… (давоми видеода)

Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, Улуғбек Тўхтаев(видео), ЎзА