Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги “Янги Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатаётган “Элим толаси” фермер хўжалиги миришкорлари пахта етиштириш бўйича тузилган шартномавий режани биринчилардан бўлиб бажарди.
Фермер хўжаликда жорий йилда экилган 22,4 гектар майдондаги ғўза парваришида белгиланган агротехник тадбирлар сифатли олиб борилиши натижасида мўл ҳосил тўпланди.
Биринчи теримнинг ўзида 48 тонна ўрнига 72 тонна пахта хомашёси топширилди. Йиғилган ҳосил тўлалигича олий навга сотилди. Етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олишда илғор теримчилар кунига 100-130 килограммдан ошириб пахта термоқда.
Шу муносабат билан фермер хўжалиги раҳбари Қадамбой Казаковга туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғаси топширилди. Шунингдек, теримда иштирок қилаётган теримчилар ҳам муносиб рағбатлантирилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.