Беруний туманлараро судининг жорий йил 29 апрелдаги қарори билан қарздор “Amudaryotex” масъулияти чекланган жамиятдан ундирувчи акциядорлик-тижорат “Агробанк”нинг Амударё туман бўлими фойдасига 12 миллиард 311 миллион сўмдан зиёд кредит қарздорликни ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Амударё бўлими томонидан қарздор “Amudaryotex” масъулияти чекланган жамиятга ижро ҳужжати талабини бажариш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилди. Ушбу муддат ичида кредитни ўз вақтида қайтармаган. Натижада ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли қарздорнинг асосий банк ҳисоб рақамига  электрон инкассо қўйилди ва барча ҳисоб рақамларига банд солинди. Шунинг натижасида қарздордан ундирилиши лозим бўлган кредит қарзи тўлиғи билан ундирилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланди.

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири.