“Lockheed Martin” корпорацияси ишлаб чиқараётган Американинг бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётини яратиш дастури қиймати деярли 10 фоиз ошиб, 485 миллиард долларга етди. Яъни, вигатель қизиб кетиши муаммосини бартараф этиш учун қўшимча харажат зарурлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “Блумберг” Пентагон манбаларига таяниб ёзган.

– Ғ-35 учоғини янада такомиллаштириш учун маблағ керак, – деб ёзган агентлик.

Аввал лойиҳанинг қиймати 442 миллиард долларлиги эълон қилинганди.

Таъкидланишича, ушбу дастур Америка қурол тизимини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар орасида энг қиммати бўлиб чиқди. Шу кунгача Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Вашингтоннинг халқаро ҳамкорлари мингдан ортиқ қирувчи самолёт қабул қилиб олган. Умуман, дастур асосида 2088 йилгача хизмат қиладиган уч мингдан ортиқ самолёт яратиш режалаштирилган.