Бугун Корея Халқ Демократик Республикаси шимоли-шарқий йўналишда навбатдаги қисқа масофага мўлжалланган баллистик ракеталарини учирди. Ушбу хабарни “Yonhap” агентлиги тарқатган.

Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси маълум қилишича, амалиёт маҳаллий вақт билан тахминан соат 6.50 да Пхеньян шимолидаги Жанубий Пёнган вилояти (Пёнган-намдо)даги Каечон шаҳри яқинидан учирилган ва тахминан 400 километр масофани босиб ўтган. Ҳисоботда ракеталарнинг сони ва қаерга тушиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Aввалроқ, 12 сентябрда Шимолий Корея Япон денгизи шарқий қисми томонга худди шундай ракеталарни йўналтирган эди.

Ушбу мамлакат илк бор уранни бойитиш заводи ҳақидаги маълумотни ҳам ошкор қилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 июль куни Шимолий Кореянинг самога кўтарилган икки баллистик ракетасидан бири парвознинг дастлабки босқичида нотўғри учиб кетган бўлиши, қурилма парчалари мамлакат ҳудудига қулаши мумкинлиги маълум қилинган эди.

Умуман, ахборотда КХДР жорий йил 10 мартадан кўп баллистик ракета синови ўтказганига урғу берилган.