Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ҳамда буюртмачи корхона мутахассислари ҳамкорликда “Довуд-ота” чегара божхона постини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари билан танишди.
Мазкур чегара божхона постида 2-босқич қурилиш ишларини бошлаш мақсадида вақтинчалик пост ташкил этиш ва ундан фойдаланиш учун автойўл, кириш-чиқиш дарвозаларини ишга тушириш ишлари йўлга қўйилмоқда.
Бугунги кунда янгидан қурилган 1,8 километр узунликдаги 10 кВ қувватли ҳаво линияси орқали чегара пости электр таъминоти линиясига ва “Яшил энергия” масъулияти чекланган жамият томонидан 300 кВтли қуёш фотоэлектр станциясига улаш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш давомида реконструкция ва модернизация қилиш ишларини сифатли олиб бориш, уни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш юзасидан вазифалар белгиланди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири.