Жорий йилнинг январь-июль ойларида 18,4 минг нафар Германия фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Статистика агентлигининг маълум қилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 4,3 минг нафарга ёки 30,9 фоизга кўпдир.

Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Германия фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича: дам олиш – 15 303 нафар, қариндошларни йўқлаш – 2 189 нафар, хизмат юзасидан – 846 нафар, тижорат – 44 нафар, ўқиш – 20 нафар, даволаниш – 7 нафарни ташкил этмоқда.

Ш. Маматуропова,

ЎзА