Самарқанд шаҳрида ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольц Қўшма декларацияни қабул қилдилар.

Умуман, расмий ташриф доирасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, шу жумладан:

– Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;

– «Яшил Марказий Осиё» ташаббуси доирасида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;

– Ўта муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация;

– Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Париж битими доирасида иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

Бундан ташқари, 2024-2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинди, шунингдек, Ўзбекистон ва Германиянинг етакчи корхоналари даражасида бир қатор битим ва шартномалар тузилди.