Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси (AICA) томонидан сунъий интеллект технологиясини кенг жорий этиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Рақамли технологиялар вазири биринчи ўринбосари Олег Пекос, Марказий банк, етакчи банклар вакиллари шунингдек, AICA резидентлари иштирок этди.

Йиғилишда тижорат банклари томонидан сунъий интеллект технологияси қўлланилган тизимлар ва улар ёрдамида эришилган натижалар бўйича маълумотлар тақдим этилди. Рақамли технологиялар вазирлигининг ушбу соҳада 2030 йилга қадар устувор мақсадлари тўғрисида тақдимот ўтказилди.

Йиғилиш давомида банклар томонидан кенг фойдаланиладиган скоринг тизимини такомиллаштириш ҳамда ушбу тизимга сунъий интеллект технологиясини қўллаш натижасида фойдаланувчилар қамровини кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Н.Раҳмонова, ЎзА