Жорий йилнинг 25-26 сентябрь кунлари Самарқандда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки «Ҳаммага барқарор инфратузилма яратиш» мавзусида тўққизинчи йиллик бошқарувчилар кенгаши йиғилишини ўтказади.
Бу ОИИБнинг Марказий Осиёда ўтказилаётган биринчи йиллик йиғилиши ҳисобланади. 9 йиллик йиғилишига ОИИБнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлиб, банкнинг ютуқлари билан танишиш ва унинг стратегик ривожланиш ва ташаббуслари бўйича тавсиялар олиш учун катта имкониятдир.
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки кўп томонлама ривожланиш банки бўлиб, у барқарор, экологик тоза ва технологик инфратузилмани молиялаштириш орқали Осиёда ва ундан ташқарида инсонларнинг ижтимоий ва иқтисодий фаровонлигини ошириш билан шуғулланади. Ҳозирги кунда ОИИБ 109 аъзосига эга.
Банк барқарор инфратузилмани қўллаб-қувватлаш, трансчегаравий алоқаларни мустаҳкамлаш ва хусусий капитални сафарбар қилишга қаратилган. Марказий Осиёда ОИИБ минтақавий алоқаларни ривожлантириш, энергия ва сув ресурслари бошқарувини яхшилаш ҳамда иқтисодий ўсишни рағбатлантиришда асосий роль ўйнайди.
Банк ташкил этилганидан буён Ўзбекистондаги лойиҳаларга 3,1 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритди. 2024 йил бошида ушбу ҳамкорлик Президент Мирзиёев томонидан 2,6 миллиард АҚШ долларига тенг давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган лойиҳалар учун уч йиллик келишув имзоланиши билан ривожланди.
Икки кун давом этадиган ушбу 9 йиллик йиғилишда инфратузилмани молиялаштиришдаги инновациялар, иқлим ўзгаришига мослашув ва барқарор ривожланиш ҳамда инфратузилма лойиҳаларининг рақамли трансформациясига бағишланган 25 дан ортиқ панель муҳокамалар бўлиб ўтади.
Тадбирда очилиш маросими, бошқарувчилар иштирокидаги давра суҳбати, бошқарувчилар кенгашининг расмий сессияси, матбуот анжумани, жамоатчилик ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликка оид қатор тадбирлар ўтказилади.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА