Бугун тарихда биринчи марта профессионал космонавт бўлмаганлар очиқ коинотга парвозни амалга оширишди.
Ҳар қандай космик парвоз бир неча йиллар давомида кўп босқичли тайёргарликдан бошланади. Космонавтлар турли жисмоний тайёргарликдан ўтишади. Одатда, улар бир неча мутахассисликларни эгаллаб олиши керак бўлади. Ракета, қайтиб ерга тушувчи модул ва космик кеманинг барча тизимлар кўп босқичли синовлардан ўтказилади.
Бугунги кунда барча соҳалар каби космонавтика ҳам шиддат билан ривожланмоқда. SpaceX ичида тўрт нафар сайёҳ бўлган Crew Dragon космик кемасини учирди. Тарихда биринчи марта профессионал космонавт бўлмаганлар очиқ коинотга чиқишмоқда.
Polaris Dawn миссиясининг сардори ва ҳомийси, миллиардер Жаред Айзекман Ер юзасидан 700 км дан ортиқ баландликда 25 минг км/соат тезликда учаётган Dragon космик кемасидан чиқди ва бир неча дақиқадан сўнг муваффақиятли қайтди.
Жараённи жонли эфирда кузатинг — https://www.youtube.com/watch?v=VjHzpOqu5iU
М.Турдалиева, У.Тўхтаев (видео), ЎзА