Қирғизистонда “Иссиқкўл-2024” VIII Халқаро иқтисодий форуми ўткказилди. Бу ҳақда “Кабар” ахборот агентлиги хабар берди.
Қирғиз Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий инвестиция агентлиги томонидан ташкил этилган форум мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Хитой, Россия, каби қатор мамлакатлар ишбилармон доиралари ўртасида самарали мулоқот ўрнатиш учун қулай майдондир. Шу маънода бўлиб ўтган учрашув, музокаралар келажак учун муҳим лойиҳаларга замин яратиши шубҳасиз.
Анжуманда энергетика, қишлоқ хўжалиги, саноат, соғлиқни сақлаш, таълим, меҳмонхона ва ресторан бизнеси, архитектура ва қурилиш муҳандислиги, ахборот технологиялари, логистика ва халқаро транспорт каби соҳаларига оид долзарб масалалар кўтарилди.
Ушбу йирик тадбир “Ипак йўли” ташаббусида иштирок этаётган мамлакатлар ва минтақалар иқтисодий, ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида кучларни бирлаштириш орқали шерикликни ривожлантириши учун самарали ва барқарор восита сифатида намоён бўлди.