Бугун, 2024 йил 12 сентябрь куни кўҳна Хоразм заминининг Хива шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми ўз ишини бошлайди.

Форумда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон парламентлари раҳбарлари ва делегациялари, шу жумладан, ёшлар парламенти ва гуруҳлари, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари вакиллари иштирок этади.

Форумдан кўзланган мақсад Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда парламентлараро комиссиялар, дўстлик гуруҳлари, давлат ҳокимияти вакиллик органлари, ёшлар парламентлари ҳамда хотин-қизларнинг иштирокини кенгайтиришдан иборат.

Форум билан боғлиқ барча маълумот ва янгиликларни сайтимизда ёритиб борамиз. Бизни кузатиб боринг!

Н.Абдураимова,

ЎзА