Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ишларини янги сифат босқичига олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Маҳаллада камбағалликни қисқартириш, тадбиркорлик лойиҳаларига 35 триллион сўм арзон кредит, 7 триллион сўм субсидия берилгани таъкидланди.

Маҳаллаларни обод қилиш, боғча, мактаб, тиббиёт, йўл, сув ва электр инфратузилмаси учун 120 триллион сўм ажратилди.

Шунингдек, 260 минг гектар ер 800 минг аҳоли, аввало ёшларга деҳқончилик қилиш учун даромад келтирувчи актив сифатида тарқатилди.

Яқинда мамлакатимизда бўлган БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори бу нафақат иш ўрни ва даромад, балки озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда жуда тўғри йўл эканини эътироф этди.

Ўтган ойда Камбағалликни қисқартириш бўйича халқаро конференцияга келган 60 дан ортиқ мамлакат экспертлари Ўзбекистон қисқа муддатда яратган тажрибани юқори баҳолади.

ЎзА