Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов бошчилигида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Тадбирда фуқаролар томонидан 78 та жиноят, 28 та фуқаролик ҳамда 5 та маъмурий судловга оид мурожаатлар ўрганилди. Шундан 75 та оғзаки мурожаат ва 36 та ёзма ариза қабул қилинди. 14 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди, 75 та мурожаат қаноатлантирилди ҳамда 22 та шикоят ва ариза қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Шу куни тақдимнома ва илтимосномалар асосида жазо ўтаётган 61 нафар шахс жиноят ишлари бўйича судлар томонидан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан алимент ундириш юзасидан 14 та суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди. Шунингдек, юридик фактни тасдиқлаш ҳақидаги 2 та фуқаролик иши кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилинди. Ажрашиш ёқасига келиб қолган бир нафар вояга етмаган фарзанди бўлган оила яраштирилди.
Сайёр қабулда мурожаатлари ечим топган 4 нафар фуқаро Олий суд раиси номига ёзма ташаккурнома билдирди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири.