Шольц: Украинада урушни тўхтатиш бўйича мулоқот вақти келди

Россия ва Украина қуролли можаросини якунлашни қандай тезлаштириш мумкинлиги ҳақида баҳс-мунозара бошлаш вақти келди, дея баёнот берди ГФР канцлери Олаф Шольц ZDF телеканалига берган интервьюсида.

Канцлер Шольц присоединился к TikTok, но пообещал не танцевать | Украинская  правда

Унинг айтишича, Ғарб мамлакатлари ва Украина яна бир тинчлик конференцияси ўтказишни режалаштирмоқда. Шольц тадбирда Владимир Зеленский билан бирга Россия расмийлари ҳам қатнашиши зарурлигини таъкидлади.

Москва бир неча бор мулоқотга тайёрлигини билдирган, бироқ Киев музокарани қонун даражасида тақиқлаб қўйган.

Ғазода ҳалок бўлган фаластинликлар сони 41 000 га яқинлашди

Число жертв атак Израиля на сектор Газа увеличилось до 36 379 человек

Фаластин соғлиқни сақлаш тизими Ғазо бўлими вакили журналистлар учун уюштирилган брифингда маълум қилишича, сектордаги ҳарбий амалиёт оқибатида вафот этган фаластинликлар сони 41 мингга яқинлашган, 94 761 киши  жароҳат олган.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги 24 соат ичида ҳудуддаги фуқаролик инфратузилмасига уч марта ҳужум уюштирилиши натижасида 33 киши ҳаётдан кўз юмган, 145 киши жабрланган.

Модининг маслаҳатчиси Москвага келади

Советник Моди приедет в Россию для переговоров с Путиным - India Today

India Today” телеканали Ҳиндистон Бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ажит Довал Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш учун яқин кунларда Россияга келишини маълум қилди.

“У Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган саъй-ҳаракатни муҳокама қилиш учун Россия Президенти Владимир Путин  билан учрашмоқчи”, дейилган ахборотда.

Таъкидланишича, Довал ушбу сафари чоғида БРИКСга аъзо давлатларнинг хавфсизлик масалалари учун масъул вакиллари учрашувида иштирок этади, Россия ва Хитой расмийлари билан музокара ўтказади.

Трамп: Путин Харрисни қўллаб-қувватлаб, мени қаттиқ хафа қилди

Трамп не знает, как расценивать заявление Путина о поддержке Харрис –  Коммерсантъ

АҚШ собиқ Президенти Дональд Трамп Владимир Путин Камала Харрисни қўллаб-қувватлаганидан хафа эканини тан олди.

Аввалроқ Россия етакчиси Шарқий иқтисодий анжуманда сўзга чиқиб, Москва Харрисни қўллаб-қувватлашини маълум қилиб, жумладан, “Демократлар номзодининг юқумли кулгиси унда ҳаммаси яхшилигидан гувоҳлик бермоқда”, деганди.

– Мен Путинни яхши билардим, – деди даъвогар Висконсин штатидаги тарафдорлари қаршисида. – У Камалани қўллаб-қувватлади. Мен бундан жуда хафаман.

РФ раҳбари нега шундай деганига изоҳ бераркан, Трамп уни “шахматчи”, деб атади.

ХХР норозилигига қарамай, немис кемалари Тайвань бўғози орқали ўтади

СМИ: корабли ФРГ зайдут в Тайваньский пролив, несмотря на протест Пекина -  Радио Sputnik, 08.09.2024

Германия ҳарбий кемалари сентябрь ойида Тайвань бўғози орқали ўтади. “Spiegel” нашри ёзишича, бу қарор Хитой билан “дипломатик келишмовчилик” келтириб чиқариши мумкин.

– Пекин огоҳлантирганига қарамай, “Баден-Вюртемберг” фрегати ва “Франкфурт-Майн” ҳарбий ёрдам кемаси сентябрь ойи ўрталарида Жанубий Кореядан Жакартага қараб Тайвань бўғози орқали ўтади, – дейилган хабарда. – Ҳукумат Хитой билан “дипломатик келишмовчилик”ка тайёр, чунки кемаларни жўнатиш режасини расман эълон қилмоқчи эмас. Халқаро ҳуқуқ меъёрига кўра, бўғозда кема қатнови эркин амалга оширилади.

Эрон Президенти: Пойтахтни кўчириш зарур!

Президент Ирана предложил перенести столицу на юг

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий марказини жанубий чегара яқинига, Форс кўрфази соҳилига кўчириш зарурлиги ҳақида баёнот берди.

– Теҳрон ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларга дуч келмоқда, – деб ёзган “Fars” ахборот агентлиги мамлакат етакчисининг сўзларидан иқтибос келтириб – Шу боис пойтахтни кўчиришдан бошқа йўл йўқ. Бош шаҳарга хом ашё ва бошқа ресурслар жанубдан ва денгиз йўлидан келади. Тайёр маҳсулотни тайёрлаб, экспорт қилиш учун яна жанубга – денгиз томонга ташиш керак. Бундай ҳолат бизнинг рақобатбардошлигимизни кескин пасайтиради.

Президент таъкидлашича, янги пойтахт танлангач, барча давлат муассасалари кўчирилади. Шундан сўнг теҳронликларга ҳам кўчиб ўтиш имкони берилади.

Эрдоған: ХАМАС нафақат Ғазони, балки Туркияни ҳам ҳимоя қилади

Kurdistan.Ru [новости] ХАМАС защищает не только сектор Газа, но и Турцию, заявил  Эрдоган

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати нафақат Ғазо, балки Туркияни ҳам ҳимоя қилишини айтиб, Исроил кенгайишига қарши исломий давлатлар коалициясини тузишга чақирди.

– Мамлакатимизда ва бошқа мусулмон давлатларида кўпчилик бу масалани ўзи учун муҳим эмас, деб ҳисоблайди ва қаттиқ янглишади, – деди Эрдоған. – Аввал айтганимдек, Исроил шу руҳда давом этса, Рамаллоҳни босиб олгач, Исроил Ливан ва Сурияга кўз тикади. Шундан сўнг бизнинг Дажла ва Фурот дарёлари орасидаги ҳудудларни ҳам хоҳлашади. Харита олдида суратга тушиб, бу ҳақда тўғридан-тўғри гапиришади. Шу нуқтаи назардан ХАМАС нафақат Ғазо ёки исломий ерлар, балки Туркияни ҳам ҳимоя қилмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА