Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган ушбу саноат мажмуасида умумий қиймати 365 миллион долларлик 16 та ишлаб чиқариш қуввати жойлаштирилган.
Юқори мартабали меҳмонга бу ердаги корхоналарда ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар намойиш этилди. Машҳур брендлар остида, уларнинг назоратида ишлаб чиқарилаётган маиший техника, электрон ҳисоблагичлар, лифт ва эскалаторлар, насослар, саноат қозонхоналари, совитиш тизимларига бозорда талаб юқори. Бугун бу товарлар дунёнинг ўндан ортиқ мамлакатига экспорт қилинмоқда.
Меҳмонлар юртимизнинг саноат салоҳияти, маҳсулотларнинг кенг ассортименти ва сифатини юқори баҳолади.
ЎзА