Яқинда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари ва Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти томонидан жалб этилган хорижий экспертлар Хоразм вилоятининг Хива ва Ҳазорасп туманларида бўлди.

Унда экспертлар ушбу ҳудудларда фаолият юритаётган давлат ташкилотларининг ходимлари ва маҳаллий тадбиркорлар билан давлат-хусусий сектор мулоқотини ўтказди.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги “Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бўш ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига аҳамият қаратилди. Мазкур қарорга асосан Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ва Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида ҳудудларни комплекс иқтисодий ривожлантиришнинг мастер-режаларини ишлаб чиқиш белгиланган.

Мулоқотда экспертлар томонидан Хива ва Ҳазорасп туманларининг мастер-режалари ишлаб чиқилаётгани қайд этилди.

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА