Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги делегация Туркий давлатлар ташкилоти иштирокчи давлатлари ички ишлар вазирларининг биринчи йиғилишида қатнашиш учун Қирғиз Республикасининг Чўлпон-Ота шаҳрига ташриф буюрди.

Тадбир жараёнида Туркий давлатлар ташкилоти иштирокчи давлатлари ички ишлар вазирларини Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров қабул қилди.

Учрашувда туркий давлатлар ҳудудида жиноятчиликка, шу жумладан, терроризм, экстремизм, одам савдоси, кибержиноятлар, наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласи ҳамда ноқонуний миграцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди ҳамда келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболлари белгилаб олинди.

Н.Абдураимова, ЎзА