Ёшлар ишлари агентлигида агентлик директори Алишер Саъдуллаев ва БМТнинг Ўзбекистондаги вакили Сабине Маҳл билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсати, таълим ва касб-ҳунарга ўргатиш тизимлари, экология, волонтёрлик, ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш каби соҳаларда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар хусусан, «Ibrat farzandlari», «Mutolaa», «Ustoz AI», «Vikistipeniya», «1000KITB», «UzChess» лойиҳалари билан таништирилди.
БМТ томонидан Ўзбекистон «Ёшлар стратегияси – 2030»ни намунавий тарзда амалга ошираётган 10 та мамлакатдан бири сифатида эътироф этилгани бу йўналишдаги муваффақиятларимизни яна бир бор тасдиқлади.
Учрашув якунида ёшлар сиёсати соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА