“Ўзатом” агентлиги раҳбарияти ва Халқаро атом энергияси агентлигининг Техник ҳамкорлик департаменти Европа бўлими директори Эве-Кулли Калой ўртасида учрашув ўтказилди.

Унда томонлар ўзаро ҳамкорликнинг асосий жиҳатлари, жумладан, атом инфратузилмасини ривожлантириш ва атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишга қаратилган миллий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари  хусусида сўз юритди.

Шунингдек, Халқаро атом энергияси агентлиги кўмагида амалга оширилаётган миллий лойиҳаларнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларига ҳам эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни фаоллаштириш, жумладан, миллий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ядро инфратузилмасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун эксперт учрашувлари ва семинарлар ташкил этишга келишиб олди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,  

ЎзА