4-5 сентябрь кунлари пойтахтимизда ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) X халқаро илмий-амалий конференцияси ҳамда МДҲнинг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича иккинчи конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Конференция доирасида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар делегациялари аъзолари Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Мамлакатимизга ташриф чоғида юқори мартабали меҳмонлар, расмий хорижий делегацияларнинг ушбу ёдгорлик пойига гул қўйиши яхши анъанага айланган.
ЎзА