QNA бош директори Аҳмад бин Саид Ал Румайҳий Агентлик мунтазам тараққиёт ва модернизация стратегияси доирасида сунъий интеллект дастурларидан фойдаланиш кенгайишини маълум қилди. Бу комплекс ривожланиш режасига мувофиқ, фаолият самарадорлигини оширади.
Шунингдек, жамоада рақамли платформа ва янгиликлар хизматида ҳам ижобий ўзгаришлар кутиляпти.
– QNA мониторинг, таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш, тарқатиш ва кузатиш босқичларида технологиядан самарали фойдаланиш орқали хизмат турини кенгайтириш устида изчил иш олиб боради, – деди у. – Агентлигимиз технологик тараққиёт билан доимо ҳамқадам юришга интилади.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА