Франция пойтахти Париж шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг пара таэквондо WT бўйича аёллар ўртасида K44 таснифида вазни 47 килограммгача бўлган ҳамюртимиз Зиёдахон Исоқова кумуш медалини қўлга киритди.
Зиёдахон Исоқова мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувида перулик Анжелика Леонор Эспиноза Карранзага қарши даянга чиқди. Афсуски, мазкур баҳсда таэквондочимизга бироз омад етишмади.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Паралимпия ўйинларининг S13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулда сузиш баҳсларида Муслима Одилова 1:05.43 натижа қайд этиб, бронза медалини қўлга киритган эди. Шу тариқа, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасининг илк кунини делегациямиз биттадан кумуш ва бронза медалига эга чиқди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА