Япония ҳукумати кеча кучли “Шаншан” тўфони шиддатли ёмғир ва кучли шамол билан жануби-ғарбий минтақага яқинлашиб келаётгани муносабати билан махсус огоҳлантириш эълон қилди.

AзерТAЖ” ёзишича, ҳаво ва темир йўл транспорти компаниялари сониясига 50 метр тезликда эсаётган шамол ва 70 метргача чиқадиган “ўта кучли” таснифланган тайфун туфайли яқин кунлардаги 230 дан ортиқ рейс бекор қилинди. “Тойота Мотор” барча 14 завод ишини тўхтатишга мажбур бўлди.

“Шаншан” тўфони бир неча кун ичида кун чиқар юрт жануби-ғарбий қисмидаги Кюсю оролига келиб, шу дам олиш кунлари марказий ва шарқий минтақаларга, жумладан пойтахт Токиога ҳам хавф солиши мумкин, дея хабар берган JMA.

Расмийлар томонидан Кюшу оролидаги Кагосима префектурасида 800 мингдан ортиқ аҳолини, шунингдек марказий Aити ва Сизуока музофотларини эвакуация қилиш бўйича кўрсатма берилди.