Мураббий ва ота-оналар эътибор ва ишонч, яратилган шароитлар ва рағбат учун миннатдорлик билдирди

387

Яқинда Президент фармони билан 33-ёзги Олимпиада ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари, уларнинг мураббийлари ҳамда спорт делегациямиз аъзоларидан бир гуруҳи мукофотланган эди.

Маросимда давлатимиз раҳбари ушбу юксак мукофотларни ўз соҳибларига тантанали топширди.

Сўзга чиққан спортчилар, муррабий ва ота-оналар эътибор ва ишонч, яратилган шароитлар ва рағбат учун миннатдорлик билдирди.

Президент уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, келгуси фаолиятида янада улкан зафарлар тилади.

ЎзА