Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Париж Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашуви давом этмоқда.

Учрашувда эркин кураш бўйича 12 йиллик танаффусдан сўнг яна Олимпиада олтин медали қўлга киритилгани ҳам тарихий ютуқ бўлгани таъкидланди.

Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари моҳир курашчи Разамбек Жамаловни ҳам самимий қутлаб, унга янги зафарлар тилади.

Мамлакатимиз жамоаси эришган ютуқларда кумуш медаль соҳиби – оғир атлетикачи Акбар Жўраев, бронза медаль совриндорлари – эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев, тажрибали дзюдочиларимиз  Музаффарбек Тўрабоев, Алишер Юсуповнинг ҳам ҳиссаси катта бўлгани эътироф этилди.

ЎзА