Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот агентликлари иттифоқи “UNA-OIC” хабар беришича, 2 сентябрь, душанба куни Қирол Салмон халқаро араб тили академияси ИҲТ ахборот агентликлари иттифоқи билан бирга “Ахборот агентликларида арабча контентни кенгайтириш” номли виртуал симпозиум ўтказади.
Анжуманда Ташкилот Бош котибияти, араб тилида сўзлашмайдиган ИҲТга аъзо давлатлар экспертлари ва расмий ахборот агентликлари вакиллари ҳам иштирок этади.
Вебинарда араб тилида контент тайёрлаш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш йўллари ва бошқа зарур ечимлар муҳокама қилинади, ходимларнинг таҳрирлаш малакаси, шунингдек келажак дастурларига асос яратиш кўникмаси таҳлил қилинади.
Тадбирда Академия, ИҲТ ва ташкилотга қарашли тузилмалар ўртасидаги мавжуд ҳамкорлик доирасида араб тили халқаро форумларда расмий тил сифатида қўлланиши, янгилик ва хабарлар тўғридан-тўғри синхрон таржима қилиниши масаласи ҳам кўтарилади.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА