“Bloomberg” нашри ёзишича, Хитой Халқ Республикаси мамлакатнинг беш ҳудудида, 11 жойда янги ядро реактори қуришга қарор қилган.
Миллий матбуот хабарида Вазирлар Маҳкамаси вазифасини бажарувчи идора – Давлат кенгаши ядро реакторларини барпо этиш учун шимолда Шандонг, шарқда Цзянсу ва Цицян, жанубда Гуандун музофотлари, шунингдек Гуанси-Хуан автоном районини танлаган.
Мазкур ташаббус жами 220 миллиард юань – 30,85 миллиард долларга баҳоланмоқда. Хитой 2022-2023 йилларда 10 та янги реактор қурилишини маъқуллаган эди. Айни пайт 55 та шундай қурилмага эга, 2030 йилга бориб атом энергетикаси қуввати бўйича жаҳон етакчисига айланишни мақсад қилган Чин мамлакати ҳозирча АҚШ ва Франциядан кейин “энг кўп реакторга эга давлат” ҳисобланади.