Дунё хабарлари қисқа сатрларда

478

Байден: Харрис ҳеч қачон Путин олдида эгилмайди

АҚШ Президенти Жо Байден Чикагода Демократик партия қурултойидаги чиқишида айтишича, вице-президент, демократлардан давлат раҳбарлигига номзод Камала Харрис, агар ноябрда бўлиб ўтадиган сайловда ғалабага эришса, Россия етакчиси Владимир Путин қаршисида ҳеч қачон эгилмайди.

– Мен эгилмадим ва ваъда қиламанки, Камала Харрис ҳам ҳеч қачон эгилмайди, – деди Байден.

Байден заявил, что Харрис "никогда не склонится перед Путиным" - РИА Новости, 20.08.2024

Оқ уй соҳиби таъкидлашича, унинг маъмурияти даврида АҚШ Европани бирлаштиришга эришди, Хитойдан технология борасида ортда қолиш хавфини бартараф қилди.

Украина бўйича музокара қаерда ўтиши мумкин?

WP узнала о секретных переговорах о мире, сорванных наступлением ВСУ — РБК

Сиёсий таҳлилчи Энгин Ўзер “РИА Новости”га билдиришича, Россия – Украина можаросини бартараф қилиш бўйича музокара Боку шаҳрида ўтиши мумкин, аммо Туркия воситачилиги ҳозир кун тартибида эмас.

– РФ Президенти Владимир Путиннинг Озарбайжонга ташрифи кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда, – деди у. – Президент Илҳом Алиев Россия билан мувозанатли сиёсат олиб бораётгани маълум. Бошқа томондан республика Қўшилмаслик шартномаси аъзоси. Яқин орада Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам Бокуга ташриф буюрса, ажабмас. Икки томоннинг ҳам ишончига кирган Озарбайжон йил охиригача бошланиши эҳтимоли мавжуд тинчлик музокараси учун яхши майдон бўлиши мумкин.

Августда Японияда 53 киши иссиқ урушидан шикоят қилган

Токио касалхоналарига 19 август куни 53 киши ётқизилди. Улар офтоб уришидан шикоят қилиб, шифокорга мурожаат қилган. Ушбу хабарни Хитойнинг “Синьхуа” ахборот агентлиги маҳаллий ёнғинни ўчириш хизмати маълумотига таяниб тарқатган.

Қуёш нуридан жабрланганлар 13-80 ёш оралиғида бўлиб, беморларнинг аҳволи оғир экани айтилган. Мамлакат тезкор ёрдам хизмати одамларни иссиқ об-ҳавода тавсия этиладиган барча эҳтиёт чораларини кўришга чақирган.

Трампнинг навбатдаги ваъдаси

Трамп предложит Маску место в президентском кабинете, пишут СМИ - РИА Новости, 20.08.2024

АҚШ собиқ Президенти, республикачи номзод Дональд Трамп, агар президент сайловида ғалабага эришса, мамлакатнинг ташқи қарзини камайтиришга ваъда берди.

– Биз мамлакат қарзини тўлаймиз, – деди у Америка симли телевидение тармоғи намойиш қилиб борган, Нью-Йоркда ўтган йиғилишда. – 35 триллион долларлик миқдорни тез фурсатда қисқартирса бўлади.

Трамп таъкидлашича, бюджет танқислиги ҳамда ташқи қарзни мувофиқлаштириш учун унинг маъмурияти нефтдан фойдаланади.

Июль ойи охирида Қўшма Штатларнинг давлат қарзи рекорд даражага кўтарилиб, 35 триллион долларга етган.

Жанубий Корея 36 та замонавий вертолёт сотиб олади

Корея Республикаси АҚШдан “Apache” вертолётларини харид қилмоқчи. Пентагон билан мудофаа ҳамкорлиги агентлиги маълум қилишича, ушбу келишувни Давлат департаменти маъқуллаган.

– Жанубий Кореяга 3,5 миллиард долларлик 36 вертолёт ва зарур эҳтиёт қисмлар сотиш тўғрисидаги келишув тасдиқланди, – дейилган баёнотда.

Шольц: ГФР Украинанинг Европадаги энг кучли тарафдори бўлиб қолади

ФРГ останется самым сильным сторонником Украины в Европе, заявил Шольц - РИА Новости, 19.08.2024

ГФР канцлери Олаф Шольц Германия Европадаги энг йирик давлат сифатида Украинага ёрдам беришда давом этишини тасдиқлади.

– Германия ҳозир Украинанинг Европадаги энг кучли тарафдори ҳисобланади, – деб ёзди канцлер ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. – Катта еттилик (G7) билан бирга ажратилган 50 миллиард евролик кредитдан ташқари ўзимиз ҳам ушбу давлатга кўмаклашамиз. Бу маблағ Украинага кўп миқдорда қурол-яроқ сотиб олиш имконини беради. Украина бизга таяниши мумкин.

Ҳиндистон Россия ва Украина ўртасида воситачи бўла олмайди

Индия не может быть посредником между Россией и Украиной, пишут СМИ - РИА Новости, 20.08.2024

Ҳиндистон Россия ва Украинанинг тўғридан-тўғри воситачиси бўлолмайди, бироқ икки мамлакат ўртасида маълумот етказиб туришга ёрдам бериши мумкин, деб ёзди “Hindustan Times” газетаси.

Аввалроқ NDTV телеканали мамлакат ТИВ баёнотига таяниб, Бош вазир Нарендра Моди 2024 йил 21-23 август кунлари Польша ва Украинага бориши ҳақида хабар тарқатганди.

С.Раҳимов, ЎзА