Президент: Мамлакатимиз маҳаллий корхоналар учун ҳам, чет эл компаниялари учун ҳам катта бозорга, минтақадаги саноат хабига айланиб улгурди

424

Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.

Давлат раҳбари соҳадаги ютуқларга эътибор қилар экан ушбу рақамларнинг бирортаси 33 йиллик тарихимизда бўлмаганини қайд этди.

– Ҳали имкониятларимиз бундан карра-карра кўп. Энг муҳими, уларни ишга солишга қодир бўлган сиздек ватанпарвар ва жонкуяр тадбиркорларимиз бор. Аҳолимиз 38 миллионга яқинлашиб бораяпти, уларнинг даромади ҳам кундан-кунга кўпаймоқда. Қўшни давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларимиз мисли кўрилмаган даражага чиқди. Мамлакатимиз маҳаллий корхоналар учун ҳам, чет эл компаниялари учун ҳам катта бозорга, минтақадаги саноат хабига айланиб улгурди, – деди Президент.

Ҳозирги мураккаб шароитда барча давлатлар ўз юртидаги ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилишни устувор йўналиш сифатида кўраётгани таъкидланди. Ўзбекистон ҳам рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича тадбиркорларни янада кенг қўллаб-қувватлайди.

ЎзА