Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш давом этмоқда.

Хўжайлидаги Самонкўл ва Бағман маҳаллаларида тадбиркорлар 10 миллион доллар инвестиция киритиб, 2 та паррандачилик комплексини ишга туширмоқчи.

Тўрткўлдаги Уллибоғ маҳалласида 6 та тадбиркор қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Уларга асосий темир йўлга уланиш учун ўз ҳисобидан 100 метр тармоқ тортишга рухсат берилса, қўшимча 50 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, 2 миллион долларлик экспорт қилишини айтмоқда.

Беруний, Тўрткўл, Хўжайли ва Амударё туманидан ўтувчи “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнов” йўли бўйидаги 140 гектар ерда 300 та савдо ва сервис объектини жойлаштирса бўлади.

Элликқалъада 19 та маҳалла атрофида бозор йўқлиги учун Тўрткўл ва Беруний туманларига боришга мажбур. Бу маҳаллаларга яқин жойдан 10 гектар ажратилса, тадбиркор 5 миллион доллар инвестиция киритиб, замонавий бозор қурмоқчи.

ЎзА