1982 йилда қабул қилинган Туркия Конституцияси йиллар давомида 19 марта ўзгартирилган ва энди мамлакат эҳтиёжини қондира олмаяпти. Шу муносабат билан кузги сессия бошида, октябрь ойида Республика асосий қонуни янги лойиҳаси муҳокамасини бошлаш режалаштирилган. Бу ҳақда Буюк Миллат Мажлиси раиси Нўъмон Қуртулмуш маълум қилган. Янги Қомусни қабул қилиш бўйича алоҳида йўл харитаси ишлаб чиқилган.
– 2025 йил октябргача давом этадиган муҳокамада турли сиёсий партиялар вакиллари, жамоатчилик, олий ўқув юртлари, суд-ҳуқуқ тизими ва жамиятнинг бошқа соҳалари вакиллари иштирок этади, – деди парламент спикери. – Барча ташаббуслар таҳлил қилинади. Кейин қонунчилик муҳокамаси бўлиб ўтади. Янги Конституцияни қабул қилиш 28-чақириқ ноибларининг асосий миссияларидан бири бўлиб, давлатни янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.