Саудия Арабистони “Swift News”, “Wejhatt24” ва “Indexeconomic” электрон нашрларида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали ҳақида мақолалар эълон қилинди.

– Марказий Осиёдаги энг нуфузли фестиваллардан бири миллатлар маданияти ва анъаналарини асраш, ривожлантириш, созандалик, хонандалик йўналишида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек халқаро ижодий алоқаларни кенгайтириш, тинчлик, дўстлик ва ўзаро бағри кенглик ғояларини тарғиб қилишга хитзмат қилади, – дейилган бир материалда.

Қайд этилишича, 27-28 август кунлари “Шарқ халқлари мусиқа маданияти: глобаллашув жараёнида ижодий уйғунлашув тамойили” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади. Тадбирда мусиқашунослар, илмий-тадқиқот марказлари олимлари, мусиқий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда тадқиқотчи-докторант, магистрантлар иштирок этади.

Бошқа бир нашр эса мазкур йирик санъат байрамининг тантанали очилиши ва ёпилишига, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимига эътибор қаратган.

ЎзА