Бугун, 15 август куни Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳрида самбо бўйича жаҳон кубоги баҳслари бошланди.

Дунёнинг энг кучли самбочилари иштирок этаётган мазкур нуфузли мусобақада мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этмоқда. Дастурга мувофиқ, бугунги беллашувларда эркаклар 64, 79 ва 98 килограммда, аёллар 54, 59, 65, 72, 80 кило оғирликдаги беллашувларда гиламга чиқади.

Жанговар самбо мусобақаларида спортчилар 58, 71, 88 ва +98 килограммда кураш олиб бормоқда. Самбо мусобақаларининг илк кунида -72 килограмм вазнда Мухлиса Турдиева ва -58 кило оғирликда Мунис Бахтиёров бронза медалини қўлга киритди.

Жаҳон кубоги баҳсларининг барча вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар эртага аниқланади.

Т.Рўзиев, ЎзА