АҚШнинг Миссури штати маркази Сент-Луис шаҳрида “Saint Louis Rapid & Blitz-2024” турнирининг рапид йўналишидаги мусобақалар якунланиб, блиц баҳслари бошланмоқда.

Бугун, 15 август куни нуфузли мусобақанинг блиц йўналишидаги дастлабки тур ўйинида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандха билан куч синашади.

Ортда қолган рапид йўналишидаги мусобақаларнинг сўнгги ҳисоб-китобига биноан Ян Непомняший 11 очко билан етакчиликка эришган бўлса, худди шундай очко жамғарган Франция вакили Алиреза Фирузджа, Максим Вашье –Лаграв Алиреза Фирузджа (Франция, 2731/2869), Максим Вашье – Лаграв кейинги қаторларда бормоқда.

Айтиш лозим, мукофот жамғармаси 175 минг АҚШ долларидан иборат турнирда дунёнинг энг кучли маҳоратли шахматчилари Фабиано Каруана Уэсли Со каби етакчилар қатнашмоқда.

Мусобақанинг рапид йўналишида Нодирбек Абдусатторов 8 очко жамғарган ҳолда 8-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, «Grand Chess Tour» тизимидаги мазкур нуфузли мусобақада шахматчилар қайси ўринни эгаллашидан қатъий назар мукофот жамғармасида назарда тутилган маблағларга эга бўлади.

Т. Рўзиев, ЎзА