Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Кемаларни хусусий сектор томонидан техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Кемаларни хусусий сектор томонидан техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда:
тадбикорлик субъектлари томонидан кемаларни техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш;
техник кўрикдан ўтказилган кемалар тўғрисидаги маълумотларни Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси томонидан юритиладиган кема реестрига киритиб бориш;
кемаларни техник кўрикдан ўтказиш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш тартиби;
тадбиркорлик субъектларининг кемаларни техник кўрикдан ўтказиш ишларини мониторинг қилиш тартиби белгилаб берилган.
ЎзА