Хусрав Нозирий ИҲТ раҳбари сифатидаги миссиясини якунлади

652

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Доимий вакиллари кенгашининг навбатдаги йиғилишида Бош котиб Хусрав Нозирий тузилма раҳбари сифатидаги миссияси ниҳоясига етганини маълум қилди.

Янги Бош котиб, Покистон вакили Асад Мажид Хон вазифасини бажаришга киришгунга қадар бошқарув ўринбосар Кошиф Замонга ўтади.

Бош котиб 2023 йил Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 16-саммити Тошкентда юқори савияда ўтказилганини алоҳида таъкидлаб, бунинг учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди.

Сўзга чиққанлар Хусрав Нозирий раҳбарлиги давомида икки марта саммит, уч бор ташқи ишлар вазирлари йиғилиши муваффақиятли ўтказилгани қайд этилди.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Фариддин Насриев ҳам жаноб Нозирийга уч йиллик фаолияти давомида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ИҲТ доирасида илгари сурилган ташаббусларни қўллаб-қувватлагани, қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда кўрсатган яқин кўмаги учун миннатдорлик изҳор этди

ЎзА