Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда Тахиатош тумани ҳокими лавозимига Айтбаев Камилжан Курбанбаевични тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Таклиф этилган номзодни туман Кенгашининг депутатлари қўллаб-қувватлаб сўзга чиқди.
Сессияда Айтбаев Камилжан Курбанбаевич Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланди.
К.Айтбаев бугунги кунга қадар Амударё тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.