Америка Қўшма Штатлари сиёсатчилари, жумладан Дональд Трампга суиқасд уюштиришда иштирок этганликда гумон қилинган одам ҳибсга олинди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Адлия вазирлиги эълон қилган айблов хулосасига кўра, гап 46 ёшли Покистон фуқароси Асиф Мерчант ҳақида кетмоқда. У 12 июль куни АҚШни тарк этмоқчи бўлганда қўлга туширилган. Қайд этилишича, Мерчант апрелда Қўшма Штатларга учиб келган ва шартнома асосида қотилларни ёллашга уринган.

– Эрон билан алоқаси бор покистонлик шахс АҚШ сиёсатчилари ва расмийларига суиқасд уюштиришда айбланмоқда. Нишонлар орасида Дональд Трамп ҳам бор эди. Республикачилар партиясидан президентликка номзоднинг хавфсизлиги июнь ойидан бошлаб кучайтирилган.