Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам сайлов кампанияси доирасидаги тадбирларни уюшқоқлик билан олиб бормоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистонда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида ЎзЛиДеП иштирокини қўллаб-қувватлаш бўйича имзо тўплаш тадбири бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Нукус шаҳридаги “Микрокредитбанк” АТБ Қорақалпоғистон Республикаси филиалида ташкил этилди.
Тадбирда дастлаб партия ходимлари янги сайловларнинг ўзига хослиги ва аҳамияти ҳақида сўз юритиб, имзо тўплаш жараёнининг тартиб-қоидалари бўйича батафсил маълумотлар берди. Сўнг сайловчилар имзоларини тўплашга киришилди.
Жараёнда фаол иштирок этган банк соҳаси вакиллари ва фуқаролар бўлажак сайловларга бефарқ эмаслигини билдирдилар.
Mақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА