Томонлар учрашуви галдаги режаларни белгилаб олишда муҳим қадам бўлди

242

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Гулнора Раҳимова ҳамда Россия Федерацияси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Музиченко бошчилигидаги делегация вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда томонлар ушбу учрашув харидлар ва қурилиш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик, тажриба алмашиш ва галдаги режаларни белгилашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Суҳбат чоғида Россия Федерациясининг харидлар ва қурилиш йўналишларида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилиб, меҳмон томон бу борада ўз тажрибалари билан  ўртоқлашди.

Тадбир якунида томонлар икки давлат ўртасида ушбу йўналишларда алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликда иш олиб бориш ва тажриба алмашиш учун янги истиқболларни белгилаб олиш муҳим эканини қайд этди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА