Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев Қозоғистоннинг Остона шаҳрида икки давлат аграр соҳа вакиллари ҳамда тадбиркорлар ўртасида кенг кўламли масалалар юзасидан ўтказилган учрашувда иштирок этди.
Томонлар соҳани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш технологиясини кенг тарғиб этиш, чорвачилик ва терини қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳалар амалга ошириш имкониятини муҳокама қилди.
Шунингдек, ўз бизнес таклиф ва ташаббуслари билан ўртоқлашиб, шерикликнинг янги механизми ва шарти юзасидан фикр алмашди.
Учрашув якунида икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги кейинги музокараларни “B2B” форматида давом эттириш, ўзбекистонлик ишбилармонларнинг тажриба алмашиш мақсадида Қозоғистон фермер хўжаликларига ташрифини уюштириш бўйича келишувга эришилди.