Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институтининг ўрни ва иштироки муҳим аҳамиятга эга. Омбудсман фаолиятининг қонуний асосларини такомиллаштириш эса унинг самарали иш олиб боришида ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Парламент қуйи палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур лойиҳада Омбудсман институтига қўшимча кафолатлар бериш назарда тутилмоқда. Омбудсман томонидан ҳар йили 15 мартга қадар парламент палаталарига қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маъруза тақдим этиши кўзда тутиляпти. Омбудсманга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилмоқда.
Шу билан бирга, айни бир шахснинг икки мартадан ортиқ Омбудсман этиб сайланишига йўл қўйилмаслиги ҳам ўз аксини топган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Хўш, ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш учун қандай зарурат юзага келди?
Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова батафсил сўзлаб берди.
Муҳтарама Комилова, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА