Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Янги қурилиш лойиҳаларида тадбиркорлар электр ва газ таъминотига уланиши учун техник шартлар олиш тизимини рақамлаштириш вазифаси қўйилди.
Бунда тармоққа уланиш нуқтасини инсон омилисиз автоматлашган тарзда танлаш тизими жорий қилинади.
Бу йилги Инвестиция дастурида 1 минг 896 та лойиҳага 20,5 триллион сўм ажратилди.
Лекин, йилнинг ярми ўтган бўлса-да, 824 миллиард сўмлик 88 та лойиҳада қурилиш ишлари бошланмагани кўрсатиб ўтилди ва мутасаддиларга оқсоқликни бартараф этиш юзасидан топшириқ берилди.
Айниқса, 147 та шифохонани тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, 80 та поликлиника ва 67 та шифохонада, 618 та мактаб ва 176 та боғчада қурилиш ишларини белгиланган муддатда якунига етказиш шартлиги ҳақида масъуллар қатъий огоҳлантирилди.
ЎзА